Янги Ўзбекистон

22-09-2023 | 16:52

391

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлиги мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда.

            Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 11 сентябрь куни ««Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғриси»даги фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мувофиқ тасдиқланди.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилди:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги устувор йўналишлар, яъни

  • ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш
  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш
  • сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
  • қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш
  • «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш белгиланди.

Ушбу йўналишларда белгиланган мақсадларни амалга ошириш йўлида олиб бориладиган ислоҳотлар халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

маъмурий судининг судьяси                               Ж.Аймаганбетова