Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 50-сессияси бўлиб ўтди.

27-05-2022 | 21:11

819

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси

Сапарбаев Атабек Худайбергенович очиб берди ва олиб борди.
Сессия мажлисида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала.

  1. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Матирзаев Умиджон Гулимбаевич ахборот берди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала.

  1. 2. Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши котибияти бош мутахассисини тайинлаш тўғрисида.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибияти мудири Сейтимов Бахтияр Розимович ахборот берди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала.

  1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан туман бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиб ажратилган маблағлар тўғрисидаги туман ҳокимининг тақдимномасини кўриб чиқиш тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергенович ахборот берди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-январ ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ  маблағлари ҳисобидан қуйидагиларга:

- тумандаги марказий кўчаларга газон олиш учун 15.0  млн. сўм,

- “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг туман босқичларини мукофотлаш учун 7.4  млн. сўм,

- туман ҳокимлигида қўриқлаш хизмати харажатлари учун          32.8  млн. сўм, 

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг   2022 йил 1-январ ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан қуйидагиларга:

- туманда 2022-йил қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун жами        7 139.0  млн. сўм,

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қуйидагиларга:

- “Аёллар дафтари” жамғармасини шакллантириш учун 45.2  млн. сўм,

- “Ёшлар дафтари” жамғармасини шакллантириш учун 45.2  млн. сўм,

- “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасини шакллантириш учун     90.4  млн. сўм,

- Махтумқули ОФЙ Тоза Нур аҳоли манзилида жойлашган коллектор кўпригини таъмирлаш учун 33 950 000 (ўттиз уч миллион тўққиз юз эллик минг) сўм,

-  Абай ОФЙ 81 кўприк аҳоли манзилидаги кўприкни таъмирлаш учун 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм,

-  Абай ОФЙ биносига олиб борувчи йўлдаги кўприк таъмири учун 9 425 000 (тўққиз миллион тўрт юз йигирма беш минг) сўм,

- 4Ҳ12 “Шоббоз ОФЙ-Навоий ОФЙ-Ақчакўл кўли” автомобил йўлидаги кўприкни таъмирлаш учун 9 145 000 (тўққиз миллион бир юз қирқ беш минг) сўм,

Қорақлпоғистон Республикаси республика бюджетининг     2022 йил 1-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қуйидагиларга:

- туман Ободонлаштириш бошқармасига махсус техника сотиб олиш учун 180.0  млн. сўм,

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг      2022-йил 7-апрелдаги 673-сонли президиум қарорига асосан туман ободонлаштириш бошқармасига махсус техника сотиб олиш учун 2515.0  млн. сўм ажратилган.

Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала.

  1. “Беруний-1 каналини қайта тиклаш, шарқий қисми” шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси қурувчи муҳандиси Нуруллаев Азамат Камилжанович ахборот берди.

Сессия кун тартибидаги бешинчи масала.

  1. Беруний тумани секторлар томонидан 2022-йил биринчи чораги давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга кўрсатилган амалий ёрдамлар ҳамда ҳудудда амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Беруний тумани ҳокими, 1-сектор  раҳбари  Сапарбаев Атабек Худайбергенович ахборот берди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан навбатдаги сўз Беруний тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Атаджанов Музаффар Зарипбаевич  ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Беруний тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Муратов Мансур Джумабаевич ахборот берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Беруний тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Атаджанов Қадамбой Сапаевич ахборот берди.

Сессия кун тартибидаги олтинчи масала.

  1. Умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозими учун танлов ўтказиш тўғрисида.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси раиси Шукурлаев Кудратбек Курбанбаевич  ахборот берди.

 

Сессия якунида депутатлар музокараларга чиқди. Сессия туман ҳокимлигининг фейсбукдаги саҳифасида тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилди.