Қорақалпоғистонда тоғ-кон металлургияси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида Хитой компанияси билан келишувга эришилди

26-01-2024 | 09:31

99

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган форум доирасида  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси раҳбарлигидаги делегацияси "Shandong Energy Group Co., Ltd" компанияси маъмурияти билан учрашиб, мулоқот олиб борилди.

"B2B" ҳәм "G2B" форматларида ўтказилган учрашувларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тоғ-кон металлургияси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
 
Компания раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш, истиқболли лойиҳалар устида амалий ишлар олиб бориш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида дастлабки қиймати 150 млн. долларлик металлургия саноати лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.


Каналға ағза болыў: @joqargikenes