Коррупцияга қарши курашиш чоралари

24-08-2023 | 18:44

455

Барчамизга маълумки, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир.

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупция   иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки порахўрлик - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Маълумки, коррупция   ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Коррупция   фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Коррупция   – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Умуман олганда, коррупция   ҳодисасига сўзнинг кенг маъносида ёндашадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар.

Ҳозирда коррупция   тушунчасини ёритишда бир қанча таърифлар мавжуд. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенсиясида коррупция  га энг қисқа, лекин кенг қамровли таъриф қуйидагича берилган: “Коррупция   – бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳокимиятини суистеъмол қилишдир”.

Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу жиноятга “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу коррупция   ва порахўрлик, жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин. Коррупция  , энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишидир” деб бежиз таъриф берилмаган.

Бугунги кунга келиб республикамизда коррупция  га қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди.

Бугунги кунда лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик каби иллатлар учраётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Коррупция   ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат органлари ходимларига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг манфаатларини кўзлаган муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёки воситачи орқали пул, қимматли қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, ссудалар, мулкий моҳиятга молик бўлган хизматлар (транспорт воситасидан фойдаланиш, даволаниш ва бошқалар) каби таклифлар билан мурожаат қилинган тақдирда, у ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши ва таклиф қилган шахсни тегишли жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши лозимлиги, бунда ходим порага мойиллик сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга ва сўзларга йўл қўймаслиги, мазкур ҳолат бўйича зудлик билан тегишли таркибий бўлинма раҳбарларини ёзма тарзда хабардор қилиши, зудлик билан ёзма тарзда хабардор қилишнинг имконияти бўлмаган тақдирда эса, телефон орқали хабар бериши ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол мурожаат этиши, ходимнинг огоҳлантиришига қарамасдан пул ёки бошқа моддий бойликлар қонунга хилоф равишда унинг хизмат хонасида қолдириб кетилган тақдирда, бу ҳақда бинога кириш-чиқиш постида хизмат ўтаётган тегишли шахс (қоровул) ва бошқа ходимлар иштирокида далолатнома тузиб, мазкур далолатномани раҳбариятга тақдим этишлари шарт эканлиги хусусида доимий равишда кўрсатмалар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Барча ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-аҳлоқ касб этика қоидаларига риоя қилиши, камтар, хушмуомалада бўлиши, ҳеч кимга нисбатан қўпол муомалада бўлмаслиги, фуқароларни қабул қилишда унинг холислиги ва беғаразлигини шубҳа остига қўядиган, бирор-бир афзаллик ва нохолис муносабат мавжуд деган тасаввурни ҳосил қилиши мумкин бўлган, шунингдек давлат органларини обрўсизлантириш ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат ёки ҳаракацизлик эвазига пул, моддий бойлик ва мулкий аҳамиятга эга хизматлар ёки бошқа кўринишда ҳақ олмаслиги, ўз хизмат мавқеидан ўзи, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат, хизмат, тижорат ёки бошқача тарзда фойда олиш мақсадида фойдаланмаслиги, шахсий масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилганда хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги, бўйсинувидаги ходимларни ноқонуний қарорлар қабул қилиш ёки ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга мажбур этмаслиги кераклигини ҳар куни ёдда тутмоғи лозимлиги таъкидланиб келинмоқда.

Коррупция га оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупция  га оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни янада шакллантириш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча салбий кўринишларига пропаганда ишларини амалга ошириш ва мазкур ишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича ижобий ишларни амалга оширсак биз коррупция иллатига курашишда катта мувафаққиятларга эришамиз.

Худайберганова Рахима Балтабаевна

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди судьяси