Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергеновичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табриги “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун”

01-09-2023 | 08:07

461

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами юртимиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” деган ғоя остида кенг нишонланмоқда.

Ота-боболаримизнинг минг йиллар давомидаги армонига бугун биз эришдик. Орадан йиллар, асрлар ўтади лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади.

Тарихан қисқа даврда катта марраларга етишимизда мехнаткаш, мард ва олийжаноб халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, ҳар бир ишда намоён бўлди. Янги Ўзбекистон барпо этиш йўлидаги ҳар бир ишимиз, халқимизни рози қилиш уларнинг фаровон ва бахтли яшашини таъминлашдан иборат.

Ана шундай улкан марраларга етиш йўлида кўпмиллатли эл-юртимиз янада бирлашиб, ягона аҳил оила, ягона халқ бўлиб, астойдил ҳаракат қилмоқда.

Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширмоқда. Ўзбекистоннинг ривожланиш йўлини белгилаб берувчи дастурул амал Тараққиёт стратегияси ҳар бир йўналишда, бугун ва келажакдаги янги имкониятларни яратиб берётганлиги билан аҳамиятли.

Бугунги кунда Беруний туманида барча соҳаларда “Инсон қадри учун халқ розилиги йўлида” тамойили асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Янгиланаётган даврга ҳамоҳанг ривожланиш билан ислоҳотларнинг ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга кириб бориши учун тинмасдан мехнат қилиб, халқ розилиги йўлида амалий ишлар бажарилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Беруний туманида уйнинг том қисми шиферланадиган 1189 та хонадонлар ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилди, шулардан 127 та  хонадонлар биринчи навбатда шиферланадиган ва яшаш учун яроқсиз деб топилган 18 та уй бузиб янгидан қурилиши белгиланган. Бунинг учун республика бюджетидан 17 миллиард сўм маблағлар ажратилди. Натижада, 18 та уй-жойлар бузиб унинг ўрнига барча шароитга эга, замонавий типдаги уй-жойлар қуриб берилди.

2023-йил Беруний туманида катта ўзгаришлар ва янгиланишлар йили бўлди. Рўй бераётган ўзгариш ва янгиликларни халқимиз бугун ўз ҳаётида, яшаш шароитида сезмоқда.

1.ПҚ-408-сонли Қарор бўйича:

-18 та ОФЙ ва МФЙ худудларда 19,8 млрд сўмлик 173,7 км ички йўлларни таъмирлаш. Шундан 160,3 км ШПС, 12,4 км асфалт қилиш.

-3 та худудда 1 млрд. 742 млн сўмлик 8,2 км ичимлик сув тармоғини янгидан тортиш ва 1 та сувни чучуклантирувчи станциясини қуриш.

-4 та худудда 3,1 млрд сўмлик 6,5 км пиёдалар йўлакчаси ва 470 та қуёш панелли тунги ёритқичларни қуриш.

-2 та худудда 480 млн сўмлик 4 та трансформатор пунктини ўрнатиш, 4,9 км электр хаво тармоғини тортиш ва 126 та таянч устунларини ўрнатиш.

-2 та худудда 160,0 млн сўмлик диаметри 100 ва 159 мм бўлган 665 метр бўлган газ тармоғини тортиш ишлари якунланди.

 

2.Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 02 февралдаги 52-сонли қарори бўйича:

15 та ОФЙ,МФЙ худудларида лойиҳа қиймати 3,9 млрд сўмлик  яшаш шароити оғир бўлган 18 та фуқароларга янгидан уй-жой қуриб бериш ишлари якунланди.

-40 та ОФЙ,МФЙ худудлардаги 1171 та шиферсиз уй-жойларни шиферлаш. Шундан биринчи навбатда 127 та энг оғир бўлган шиферсиз уй-жойларни шиферлаш режалаштирилган. Булар учун жами 17 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, тумандаги тупроқ йўлларга ШПС ётқизиш бўйича 5 млрд. 540 млн сўм маблағ келиб тушган. Ушбу маблағга 120 км тупроқ йўлларга ШПС ётқизиш ишлари йил охиригача амалга оширилади.

 

Аҳолининг демографик ўсишини ҳисобга олган ҳолда уй-жойлар қуриш, янги массивларни барпо қилиш бўйича ҳам ишлар давом эттирилиб, 2023 йил Беруний туманида 629 хонадонга мўлжалланган 15 та 5 ва 7 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Беруний тумани “Махтумқули” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 43-сонли мактабгача таълим ташкилотига 90 ўринли янги болалар боғчаси биноси 4 млрд 771 млн сўм эвазига қурилмоқда.

“Навруз” МФЙ  худудида жойлашган 69-сонли мактаб биносини касбга йўналтириш бўйича синф хона, ва машғулот ўтиш хоналарини жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

2023-2024-ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6 та мактабларда жами 2млрд.800млн сўм эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

2022-2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини 2102 нафар ўқувчилар якунлаган бўлиб, улардан 82 нафар ўғил қизларимиз олтин ва кумуш медаллар билан таълим масканини муваффақиятли тугатди. Уларнинг орасида муддатдан илгари олий таълимга кириб, талаба бўлиш бахтига эришганлари ҳам бор.

Президент мактабини тугатиб, чет-эл олий таълим муассасалари грантларини ютиб олган ва кейинги ўқишини чет-элда давом эттирадиган президент мактаби битирувчиларидан Юсупов Ерлан муддатидан олдин 11 та чет давлатга ўқишга кирган ва 629 минг АҚШ доллари миқдорида грант ютиб олган.

Худайбергенов Акмал эса муддатидан илгари 12 та чет эл давлатларига ўқишга кирган 384 минг доллар грант ютиб олган. Бу ютуқлари билан талабалик бахтига эришган фарзандларимни, уларнинг ота-оналарини, устозларини самимий қутлайман. Юқори натижага эришаётган фарзандларим ватанимизга муносиб бўлишдек ишончни оқлайди ва мен бунга ишонаман. Таълимдаги ўзгаришларнинг бугунги натижаси ўзининг илк кўринишларини намоён қилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида куни кеча мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам “Мактаб таълими келажагимиз масаласи дея” алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу борада тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари билан биргаликда ишларни янги босқичга кўтариш бўйича истиқболли режаларни белгилаб оламиз.

Жаҳон чемпионатлари ва халқаро турнирларда иштироки бўйича туманимиз ёшлари юқори ютуқларга эришиб келмоқда.

2023-йил 19-20-июн кунлари Қирғизистон Республикаси Бишкек шахрида спортнинг Каратэ ВКФ туридан ўтказилган “ЎРТА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ”да Беруний тумани спорт мактаби тренери Аметов Жайхун бошчилигидаги спортчилар, Пардабаев Сардор ва Хамраев Дастон 3-ўринни эгаллаб қайтди.

2023-йил 16-19-июль кунлари Андижон шахрида спортнинг Усманов комбат системс туридан “ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИ”да Беруний тумани спорт мактаби ўқувчилари Сапарниязов Умид, Аметбаев Оллоёр, Мақсудова Фарангиз, Ражапбаева Гулшан, Бахтиярова Муниса
1-ўринни, Тўлибаев Усмон, Сапарбаев Диёрбек, Бахтияров Бехруз, Шараев Элёр, Назруллаев Оғабек 2-ўринни Рейимбаев Лутфулла, Саидназаров Диёрбек, Ахмедов Шарифхўжа, Пардабаев Шерзод, Эргашбаев Сардор
3-ўринни эгаллаб қайтди.

 

2023-йил 14-30-июль кунлари Тошкент шахрида спортнинг Волейбол туридан “ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ”да Беруний тумани спорт мактабидан Солиев Зафарбек
2-ўринни эгаллаб қайтди. Бундан ташқари республикамизнинг турли вилоятларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида спортнинг Усманов Комбат системс, муай-тай, оғир атлетика, Каратэ ВКФ турларидан спортчи ёшларимиз юқори натижаларга эришиб келмоқда. Имконияти чекланган ёшларни спортга жалб этиш мақсадида Беруний тумани спорт мактабида 2023-йил июн ойидан спортнинг ПараСузиш, Парашахмат ва Парапаурлифтинг тўгараклари ташкил қилинди. Бу ҳам спортга ошно ёшларимиз учун яна бир имкониятдир.  Азиз спортчи ўғил-қизларим, ютуқларингиз бардавом бўлсин.

2023 йилда ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш мақсадида ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 52 741 нафар ёшлар хатловдан ўтказилди.

Жорий йил бошидан “Ёшлар дафтари” жамғармасида                                             727,97 млн. сўм маблағлар шакллантирилиб, 366,45 млн. сўм ижтимоий ҳимоядаги ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун сарфланди.

 2023 йилда “Ёшлар дафтари”га 611 нафар ёшлар киритилиб, шу кунга қадар 296 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари маҳаллада ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда жами 1396 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, шундан,439 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди, 864 та лойиҳаларга 20 млрд 974 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 885 та янги иш ўрни яратилди.

“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида, 5735 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди.  Жорий йил 8 ой давомида “Аёллар дафтари” даги 4936 нафари хотин-қизларга тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари ногиронлиги бўлган аёлларга, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга, қарамоғида ногирон фарзандлари бор хотин-қизларга “Аёллар дафтари ” жамғармасидан 703 млн. 800 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилган бўлса, “Аёллар мақсадли жамғармаси” дан тумандаги 12 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 106 млн сумлик уй-жой таъмири учун қурилиш материаллари етказиб берилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган “Аёллар дафтари” да рўйхатда турган 282 нафар хотин-қизларга тижорат банкларидан 14 фоизли кредитлар ажратиб берилди.

Инвестициявий жозибадорликни ошириш, юртимизга инвесторларни жалб қилиш мақсадида бир қанча истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Натижада туманнинг иқтисодий салоҳияти янада яхшиланиб, аҳолининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2023 йил давомида умумий қиймати 865,8 млрд.сўмлик 55 та худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда 1002 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.  Саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида мазкур ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31-августдаги ПФ-213-сонли фармонига мувофиқ туман бўйича қиймати 62,1 млрд.сўмлик (шундан банк кредити 43 млрд.сўм) 19 та лойиҳалар шакллантирилди ва ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 178 та иш ўринлари яратилади.

 

Жорий йилда туманимиз бобо деҳқонлари томонидан 165 тонна пилла 9.200 тонна ғалла етиштирилди. 9 минг гектар майдонда пахта экилиб яқин кунларда йиғиб-териб олинади. Бундан ташқари озиқ-овқат хавфсизлиги учун далаларимизда жуда кўп ҳосил етиштирилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев