Виртуальная приёмная

Звук

Шрифт

A

A

A

г. Беруний

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУР ТАСДИҚЛАНДИ.

14-03-2022 | 09:41

813

Президентнинг 7.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир  ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 трлн сўм йўналтирилади.

Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 млрд сўм молиялаштирилади.

Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.

Ҳар йили 2100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилади.

Бундан ташқари:

- мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш;

- давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига                          хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб бориш режалаштирилмоқда.

2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда:

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;

- малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;

- ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;

- малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;

- малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50%ини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50% имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;

- уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1%лик ставкада ҳисобланади;

- бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати БҲМнинг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилди.

Белгиланишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

- тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади;

- “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40% тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

 

 

"Мадад" -ННТнинг Беруний тумани

хуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси:-                        У.Машарипов