Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 70-сессияси ҳақида тўлиқ маълумот.

05-08-2023 | 09:55

499

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сапарбаек Атабек Худайбергенович очиб берди ва олиб борди.

70-сессия котиби этиб 16-Бўзовул сайлов округидан туман Кенгаши депутати Юсупова Гулбахар Еркиновна тавсия этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала.

  1. Беруний туманидаги суд органларининг 2023-йил биринчи ярим йиллиги давомида ўз фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан сўз Беруний туманлараро иқтисодий суди раиси Курбанбаев Рустам Курбанбаевич ахборот берди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси Балтабаева Жадра Рустамовна ахборот берди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани суди девонхона мудири Матчанов Сардор Қурбанбаевич ахборот берди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала.

  1. Туманда 2023-йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида олиб борилган ишлар юзасидан Беруний тумани прокурорининг ҳисоботи тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман прокурори Атаджанов Музаффар Зарипбаевич ҳисобот берди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала.

  1. Беруний тумани марказий стадионининг реконструкция қилиш ишларини якунлаш учун пудратчи ташкилот танлаш тўғрисида бўлди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Кошанов Қахрамон Махсудович маълумот берди.

Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала.

  1. Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг 2023-йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Беруний тумани ҳокимлиги ҳузуридаги болалар масалалари бўйича комиссияси котиби Ешимбетова Феруза Базарбаевна ҳисобот берди.

Сессия кун тартибидаги бешинчи масала.

  1. 2023-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Беруний тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Палванов Дилмурат  Базарбаевич ҳисобот берди.

Сессия кун тартибидаги олтинчи масала.

  1. Беруний туманида фаолият юритиб келаётган ер ижарачиларининг ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси интизомига риоя этилишини мониторинг тартибда ўрганиш натижалари тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Абдураимов Рустам Юсуфбаевич маълумот берди.

Сессия кун тартибидаги еттинчи масала.

  1. Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштирган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобидаги ерларни очиқ электрон танловга чиқариш лойиҳаларини кўриб чиқиш юзасидан берилган таклифларни муҳокама этиш тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Абдураимов Рустам Юсуфбаевич маълумот берди.

Сессиямиз кун тартибидаги саккизинчи масалага ўтамиз.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22-июл кунги 308-сонли қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш ва ҳисобини юритиш бўйича Беруний туман комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергенович маълумот берди.

Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш ва ҳисобини юритиш бўйича Беруний туман комиссияси таркибини тасдиқлаш.

Сессия кун тартибидаги тўққизинчи масала.

  1. Меҳнат таътилига чиқариш тўғрисида

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергенович маълумот берди.

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши котибияти мудири Сейтимов Бахтиёр Розимовичга 2021-йил январ ойидан 2022-йил январ ойигача бўлган иш даври учун 2023-йил 4-августдан 27 (йигирма етти) календар кунидан иборат меҳнат таътили бериш. (Ишга чиқиш куни 2023-йил 31-август).

Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилгач Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг фикр мулоҳазалари тингланди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг етмишинчи сессияси якунланди. Сессия Беруний тумани ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилди.