Таълим тизимини янги босқичга кўтариш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўйича батафсил маълумот.

07-02-2023 | 16:35

624

 

Хабарингиз бор, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Тилеубаевич томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳамда олдимизда турган асосий вазифалар муҳокама қилиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 01-февраль куни Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан таълим соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишда туманда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Беруний туманида ўтказилган йиғилиш давомида Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар бўйича келишиб олинди.

 Йиғилишни Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев олиб борди. Шунингдек йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Шарофаддин Тажимуратов, прокуратура, ички ишлар бўлими, Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман Кенгаши аъзолари, туман халқ таълими бўлими ходимлари, барча мактаб директорлари ҳамда тасълим соҳасига алоқадор ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Рейтинг натижаларига кўра Беруний тумани  Қорақалпоғистон Республикасида 17 ўриндан 12 ўринга (+5), Ўзбекистон миқёсида 205 ўриндан 148-ўринга (+57 поғона) кўтарилиб, ўтган йилга нисбатан солиштирганда бирмунча ижобий натижаларга эришди. Туманимиз Вазирлар Маҳкамасининг  345-сонли қарори асосида аниқланадиган 8 та параметрнинг битта параметри, яъни ОТМга кириш кўрсаткичи бўйича ўтган 2021 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасида охирги ўринни эгаллаган бўлса, 2022 йилда 14-ўринга юқорилаб 3 поғонага кўтарилганлиги қайд этилди. Лекин бу туманимизда таълим сифати аъло даражага кўтарилди дегани эмас.

Рейтинг натижаларига кўра туманда 25-сонли мактаб
1-ўринни, 27-сонли мактаб 2-ўринни, 59-сонли мактаб 3-ўринни эгаллади.

2021-2022 ўқув йилида туман халқ таълими бўлимига қарашли 72 та умумий ўрта таълим мактабларини 2202 нафар ўқувчи битириб, шундан 1876 нафари (85,2%) ОТМларига ҳужжат топширди ва 521 нафар (23,7%) битирувчилар ОТМларга қабул қилинди. Шундан:

- 315 нафар битирувчи ДТМ тест синовлари асосида
(74 нафари давлат гранти, 241 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинди;

- 138 нафар битирувчи Ўзбекистондаги хорижий ОТМларга,
68 нафар битирувчи хорижий ОТМларга талабаликка қабул қилинди.

2021-2022 ўқув йилида битирувчилар ОТМга ўқишга кириш бўйича “Яшил” тоифадаги мактаблар сони 17 тани (5, 9, 11, 19, 25, 27, 28, 30, 35, 36, 42, 43, 46, 47, 51, 70, 71-сонли), “Сариқ” тоифадаги мактаблар 54 тани ташкил қилди.

Олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи паст бўлган “Қизил” тоифадаги мактаблари сони 2 тани ташкил қилди, яъни ўтган йилга нисбатан 7 тадан 5 тага (24, 37-сонли) камайган. Ушбу мактаблар битирувчилари ОТМга кириш бўйича 10%дан кам натижа кўрсатган.

бугунги кунда хорижий тил ўқитувчиларига қўйилаётган талаб йилдан-йилга кучайиб бормоқда. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижий тил бўйича ишга янгидан қабул қилинган педагоглар энг камида В2 даражасидаги миллий ёки унга тенглаштирилган ҳалқаро сертификатга эга бўлиши зарур.

Ҳозирги кунда туманда халқаро ва миллий сертификатга эга педагоглар 253 нафар бўлиб, шундан:

- халқаро сертификатга эга ўқитувчилар 162 (64,0%) нафарни;

- миллий сертификатга эга ўқитувчилар 91 (36,0 %) нафарни ташкил қилади, ушбу сертификатлар даражаси кесимида:

  • В1 даражада 5 (1,97%) нафар,
  • В2 даражада 50 (19,8%) нафар,
  • С1 даражада 153 (60,5%) нафар педагоглар сертификатларга эга.

Фанлар кесимида:

Инглиз тили 128 (50,6 %) нафар,

рус тили 54 (21,3 %) нафар,

математика 4 (1,6 %) нафар,

информатика 65 (25,7%) нафар,

биология 2 (0,8 %) нафар,

Жорий йилда мактабларда жами 3393 нафар педагог фаолият олиб бориб, аттестация натижалари 2021 йилга нисбатан таҳлил қилинганда:

- олий малака тоифали ўқитувчилар улуши 3,3% дан 5,2% га, яъни 111дан 177 нафарга;

- биринчи малака тоифали ўқитувчилар улуши  9,5% дан 12,1% га, яъни 319 дан 410 нафарга;

- иккинчи малака тоифали ўқитувчилар улуши 21,8% дан 27,3%га, яъни 734 дан 924 нафарга ўсишига эришилган бўлсада, умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия бериб келаётган педагогларнинг (55%) 1882 нафари тоифасиз, мутахассис ўқитувчиларни ташкил қилади. 322 нафари (9,4%) олий маълумотга эга эмас. (Шундан 140 нафари тугалланмаган олий, 182 нафари ўрта махсус маълумотли).

Шунингдек ўқитувчилар салоҳияти бўйича 8 та (12, 13, 22, 32, 53, 55, 61, 62) мактаблар олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга нисбатан 30% дан паст кўрсаткич қайд этган.

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш борасида 2021-2022 ўқув йили мобайнида ўқувчи ёшлар спортнинг муайтай, волейбол, оғир атлетика, каратэ-вкф ва Усмонов комбат системс турларидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Ўтказилган мусобақаларда ўқувчи ёшлар 172 та медални (шундан 54 та олтин, 51 та кумуш ва 67 та бронза медалларни) қўлга киритдилар.

Шунингдек, Халқ таълими бўлими томонидан 2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши ва беталофат ўтказиш мақсадида режа бўйича 2605 тонна кўмир ёқилғиси заҳираси жамғарилган.

Жорий йилда 220 тонна кўмир ёқилғисига эҳтиёж аниқланиб, бугунги кунда 110 тонна кўмир ёқилғиси эҳтиёжи мавжуд мактабларга етказиб берилмоқда.

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 15-октябрдаги «Таълим сифати юқори бўлмаган мактабларга тажрибали ўқитувчи педагогларни қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 646-сонли қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларини ва шунингдек, олий, биринчи тоифали ўқитувчилари бўлмаган мактабларни тажрибали олий ва биринчи тоифали педагог кадрлар билан таъминлаш;

Мактаб педагогик жамоаларида соғлом муҳитни сақлаш, сифатли таълим-тарбия бериш, олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун режаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, таълим-тарбия сифатини оширишнинг барча чораларини амалга ошириш, дарс жараёнида ноанъанавий  услубларини жорий этиш, илмий-тадқиқот, лойиҳа ишлари, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни жонлантириш.

ОЎЮга кириш кўрсаткичлари паст бўлган мактаблар билан алоҳида режа асосида иш олиб бориш, ОТМ билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва мастер класс дарслари ўтишни йўлга қўйиш;

Мактабларда фан олимпиадалари ўтказиладиган фанларнинг тўгарак ишларини жонлантириш, иқтидорли ўқувчилар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш.

Миллий рейтинг жараёнларида белгиланган 8 параметр кўрсаткичлари бўйича маъсул ходимларни бекитиш ва уларга вазифалар тақсимотини юклаш ишларини амалга оширимиз шарт.