Виртуальная приёмная

Звук

Шрифт

A

A

A

г. Беруний

Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.

27-07-2022 | 18:53

1124

Мигрантлар қора ишчими ёки Ўзбекистонга 10 млрд лаб доллар киритган инвесторларми

 

Фуқаро Д.Қўчқоров Беруний туманида “Беруний академий” касб-ҳунарга ўқитиш моно марказини ташкил этган. Марказ фаолиятидан туман ҳокимлиги вакилларини келиб хабар олмаганликда ва ёрдам бермаганлиги бўйича ижтимоий тармоқда Қ.Дусов билан ўзаро суҳбат жараёнлари олиб борилган. Мазкур мономарказ тумандаги таълим масканларида тарғибот ишларини олиб борган. Беруний туманида 2 та ҳусусий ва 1 та давлат моно марказлари ташкил этилган бўлиб ҳусусий сектор ишига давлат аралашмайди. Тадбиркор учун шароитлар яратилган. Тумандаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда касб-ҳунарга ўқиш истагидаги фуқаролар билан суҳбатлар олиб борилиб, ўқиш истагидаги шахсларнинг ўзлари танлаган марказларига касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланма берилмоқда. Тадбиркорга яратилган шароитларни ҳисобга олган ҳолда муаммоси йўқ эканлигини маълум қиламиз.

 

Маълумот ўрнида: Беруний тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Beruniy Academy” нодалат ўқув марказида 448 нафар фуқароларга қисқа ўқув йўналишларига  йўлланмалар берилган. Шундан  “Тикувчилик” йўналиши бўйича 80-нафар фуқароларга, компютер оператори йўналиши бўйича 38-нафар фуқароларга, бугалтерия йўналиши 28-нафар фуқароларга, ошпазлик 24-нафар фуқароларга, аёллар сартароши йўналиши 27-нафар фуқароларга, қандолатчилик 37-нафар фуқароларга, ёш болалар учун энага ва кексаларни парваришловчи мутахассис (уй ҳамшираси) 91-нафар фуқароларга, ёш болалар учун энага, тарбиячи ёрдамчиси (бола тарбиячиси) 83-нафар фуқаролар касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича жалб қилинган.

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати