Ҳудудларда сайёр қабуллар Сектор раҳбарларининг аҳоли ва ёшлар билан учрашуви

24-01-2022 | 21:30

430

Беруний тумани 2-сектор томонидан ҳудуддаги 10 та ОФЙ (МФЙ) ларда ҳар ҳафтада “Аҳоли ва Ёшлар” билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари мунтазам равишда ўрганилиб, ўз ечимини топмоқда.    
    Бугун сектор раҳбари, туман прокурори Р.Т.Халмуратов, Халқ қабулхонаси бўлими мудири, туман ДСИ бошлиғи, ҳоким ёрдамчиси ва Ёшлар Агентлиги вакили билан биргаликда “Бўстон” МФЙ да аҳоли ва ёшлар иштирокида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.
    Унда аҳолидан 3 та, яъни уй жойини таъмирлаш ҳамда дори-дармон олишда амалий ёрдам кўрсатиш, бандлик масаласи ва ёшлардан 5 та мурожаат, яъни, касбга ўқитиш, уй шароитида ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида меҳнат қуроллари билан таъминлаш, бандлик, ер ажратиш каби мурожаатлар келиб тушиб, 1 та аҳолининг ижтимоий муаммоси жойида ижобий ҳал қилинди, қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
    Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан учрашувда ер ва кредит олиш тартиби ҳақида ҳам тушунтириш берилди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати