20-01-2023 | 17:34
355
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Тинчлик” овул фуқаралар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимига 2022 йил 10 январ кунидан тайинланган Жахонгир Бердибаев йўналиши бўйича 2022 йил давомида бажарган ишлари бўйича ўз ҳисоботини маҳалла раиси ҳудуд депутати ва маҳалла фаоллари олдида ўқиб эшиттирди.
2022 йилда Тинчлик ОФЙ да ўрганилган хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича қуйидаги тоифаларга ажратилди:
“Тинчлик” овул фуқаролар йиғинининг майдони 5 112 га, хонадонлар сони 2 105 та, аҳоли сони 10 325 та, оила сони 2 420 тани ташкил этади. Ҳудудда 2022 йилнинг маълумотига кўра,
“Темир дафтари”да 3 нафар фуқаро;
“Ёшлар дафтари” да 4 нафар фуқаро
“Аёллар дафтари” да 172 нафар фуқароларни ташкил қилди.
2022 йил 12 ой давомида 123 та фуқарога 3 276 668 809 (уч миллиа́рд икки юз етмиш олти миллион олти юз олтиш саккиз минг саккиз юз тўққиз) сўмлик кредитлар ажратилди.
Ҳусусан:
Асаларичилик йўналишида - 1 33 000 000 сўм
Балиқчилик йўналишида - 6 196 950 000 сўм
Иссиқхона йўналишида - 9 262 830 000 сўм
Қўйчилик йўналишида - 3 99 000 000 сўм
Электро мотацкл йўналишида - 19 361 000 000 сўм
Мото техника йўналишида - 2 66 000 000 сўм
Нақд кўринишида - 11 16 000 000 сўм
Паррандачилик йўналишида - 4 131 998 809 сўм
Сув тозалаш йўналишида - 1 33 000 000 сўм
Тикувчилик йўналишида - 4 116 600 000 сўм
Миллий ширинлик йўналишида - 63 1 960 290 000 сўм
Ж А М И 123 3 276 668 809
Таъминот-ТТСТ-777 ишлаб чиқариш корхонаси томонидан копреация ташкил қилиниб, 22 та оилага 30 та товуқ, 30 жўжа, ем ва сув идишлари ҳамда озуқаси берилиб, бир йил муддатга ушбу корхонага иш билан таъминланди.
Бундан ташқари ҳудуддаги 4 нафар фуқарога субсидия орқали иссиқхона қуриб берилди.
“E-AUKSION” электрон платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш орқали 139 та лотни 139 фуқарога 52,5 гектар ер берилиб ва бандлиги таъминланди.
Ҳудудда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича жами 50 та фуқаролар турли хил касбларга ўқишмоқда ва битирган фуқароларни иш билан таъминлаш ва кредит ажратиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, ҳудудимизга гўшт маҳсулотини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар томонидан 35 000 та жўжалар олиб келиниб 800 сўмдан тарқатилди.
2022 йил давомида дастурга асосан 3,2 км яъни Фаоллар, Илонлиқаъла, Қувонч кўчаларига қум-шағал аралашмаси ётқизилди.
Шунингдек, ҳудудда 12 ой давомида жами 979 нафар фуқаролар доимий, мавсумий ва ўз-ўзини банд қилиш орқали иш билан таъминланди
Булардан:
Доимий ва мавсумий ишларга 604 нафар фуқаролар;
Ўз-ўзини банд қилган фуқаролар сони 375 нафарни ташкил қилди.
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari