#Тактик ўқув машқи. 2022 йил бошидан оғир ҳудудларга эътибор. #Беруний туманида

27-01-2022 | 16:37

412

Беруний туманида 1 та ОФЙ ҳудудидаги ички хўжалик йўлларининг ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машқи давомида ФВДТ қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бугун Беруний туманида оғир ҳудуд доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бошлаб юборилди.

 Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, сектор раҳбарлари, тегишли соҳа ҳодимлари ва 30 дан ортиқ техника иштирокида ўтказилган ўқув тактик семинарда 4-сектор ҳудуди Шаббоз овул фуқаролар йиғинидаги оғир ҳудудларда 16 км ички ҳўжалик йўллари ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, электр энергия тизимида янги кабел тортиш шунингдек, табиий газ билан таъминланган хонадонларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида кўрик ишларини ташкил қилиш, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари томонидан ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилди. Қишлоқ оилавий поликлиникасида шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган кўриклар ҳам ташкил этилди. 

Ҳудудда ташкил этилган штабда фуқаролар мурожаатлари туман ҳокими томонидан қабул қилинди. Ҳар бир соҳада ишлар бошлаб юборилди. Аҳолининг фаровон турмуш кечириши, қулай шароитлардан фойдаланиши ва энг асосийси халқ розилиги йўлида олиб борилаётган ишларимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилганлиги билан аҳмиятлидир. 

Маълумот ўрнида 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида Абай ва Беруний ОФЙ ҳудудларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, шу йилнинг ўзида оғир ҳудуд асосида Дўстлик ва Ибн Сино маҳаллаларида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати