Соҳа ҳодимлари билан очиқ мулоқот

28-02-2023 | 18:22

366

Белгиланган режа график асосида Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан каммунал соҳа ҳодимлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда уларнинг ҳал қилиниши туманда мавжуд 92 та турар жойларда 2022-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.  

 Беруний туманида жами 92 та кўп квартирали турар жойлар мавжуд бўлиб, буларда 1730 та хонадон 6700 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу кўп квартирали турар жойлардан 1972-2000 йиллар оралиғида қурилган уйлар сони 68 та, 2015-2022 йиллар оралиғида қурилган уйлар сони    24 та бўлиб, шулардан 5 қаватли уйлар сони 11 та,   4 қаватли уйлар сони 11 та, 2 қаватли уйлар сони 70 тани ташкил қилади. Кириш йўлаклари сони 296 та. Шулардан  2 та турар жой эскириб авария ҳолатига келиб қолган.

          Ҳозирги кунда тумандаги 68 та кўп квартирали турар жойларга фаолият кўрсатиб келаётган “Қурувчи”, “Амир Темур”, “Улуғбек”, “Кўк кўз” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли “Кўп квартирали  уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги”ги қарори асосида “Беруний Сервис Ком” МЧЖ шаклидаги бошқарув компанияси ташкил қилинди.

          Юқорида кўрсатилган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тумандаги АТБ “Тижорат” банклари олдидаги кредит қарздорликларни тўлаш янгидан ташкил қилинган “Беруний Сервис Ком” МЧЖ шаклидаги бошқарув компанияси зиммасига ўтказилиб, 3 йилгача узайтириш ишлари олиб борилди. Ҳозирги кунда юқоридаги кўп квартирали турар жойларга “Беруний Сервис Ком” МЧЖ шаклидаги бошқарув компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда ҳамда қолган янгидан қурилган уйларни бошқарув ташкилотларига бириктириш режалаштирилган.  

          Ушбу кўп квартирали турар жойлардан:

          2021 йилда давлат дастурлари асосида жами 1,937 млн сўмлик ишлар бажарилди. Жумладан: “Арқа Батис Қурилис” МЧЖ томонидан 445 млн сўмлик “Навруз” МФЙ худудидаги 6 та кўп квартирали турар жойларда фасад қисмини таъмирлаш ҳамда “Темир Бетон” МЧЖ томонидан 1,048 млн сўмлик “Амир Темур” МФЙ худудидаги 6 та уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари “Опен бюджет” маблағлари хисобидан 219 млн сўмлик “Тўқимачи” МФЙ Т.Шох кўчасидаги №99-сонли ҳамда 225 млн сўмлик “Хоразм” МФЙ Кат кўчасидаги №5а-сонли кўп квартирали турар жойларнинг том қисмида “Султан Сарой Қурилиш” МЧЖ томонидан таъмирлаш, ишлари олиб борилди.   

          2022 йилда давлат дастурлари асосида жами 724,7 млн сўмлик ишлар бажарилди. Жумладан: “Арқа Батис Қурилис” МЧЖ томонидан 366,7 млн сўмлик “Тўқимачи” МФЙ Зарбдор кўчасидаги №39,42-сонли кўп квартирали турар жойларнинг том қисмини таъмирлаш ҳамда “Элликқурилиштаъмирлаш” МЧЖ томонидан 358 млн сўмлик “Амир Темур” МФЙ худудидаги 6 та кўп квартирали турар-жойларга туташ худудларда пиёдалар юриш йўлакларини бетон қопламаси билан қоплаш, кўча чироқлари ўрнатиш, 2 та умумфойдаланиш хожатхоналари қуриш ишлар олиб борилди.