24-01-2022 | 22:34
425
Бугун Беруний тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Атабек Сапарбаев олис ҳудуд Олтинсой аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди. 2022 йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди. Шунга мувофиқ амалга ошираётган ҳар бир ишимиз халқ розилиги йўлида бўлиши ҳамда инсон қадрини улуғлашга қаратилиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Олтинсой ОФЙ туман марказидан олис шу билан бирга оғир ҳудуд бўлишига қарамасдан, шахардан кам бўлмаган шароитларни яратиш бўйича ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси Фурқат Примовга бир қанча топшириқлар берилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, паррандачилик ва қуёнчилик соҳасини ташкил этиш, сув кўп талаб қилмайдиган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича бир қанча таклифлар берилиб, бу бўйича аҳолининг ҳам фикр мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, иссиқхоналарни ташкил қилиш борасида ҳам таклифлар ўрганилди. Қабул давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди ва ижроси бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга топширилди.
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari