Ҳоким ва ёшлар учрашуви. Логистика ва IT соҳасини эгаллаган ёшлар учун янги имкониятлар берилди.

28-02-2023 | 22:05

382

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-92-сонли қарорига мувофиқ ёшлар билан ишлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида мутлақо янгича тизим асосида ишлар йўлга қўйилди.

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” орқали ижтимий ҳимояга муҳтож ёшларга ёрдам қилиш ҳамда ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш – ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари қилиб белгиланди.

Йил бошидан маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан 14-30 ёшдаги               53 минг 502 нафар ёшлар (26 минг 585 нафари хотин-қизлар) хатловдан ўтказилиб, 5 та тоифа (бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари) асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Жорий йилнинг 31-декабр ҳолатига Беруний тумани бўйича йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 1 минг 640 нафар (1-сектор-566, 2-сектор-408, 3-сектор-303, 4-сектор-363) ёшлар киритилган бўлиб, “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмак кўрсатиш ва касбга ўргатиш орқали 1 минг 614 нафар (96,2 фоиз) ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан,

– 23 нафарига бир марталик моддий ёрдам;

– 36 нафарига келажак касблари бўйича ўқув курси тўлови;

– 16 нафарига ҳайдовчиликка ўқитиш;

– 260 нафарига асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари;

– 107 нафарига олий таълим муассасасида ўқиши учун тўлов-контракти;

– 101 нафарига тадбиркорлик қилиш учун кредит;

– 44 нафари доимий ишга жойлаштирилди;

– 472 нафар ёшларга Е-ауцион тизими орқали деҳқон хўжалиги ташкил қилиш мақсадида 188,98 гектар ер майдони ажратилди.

Бундан ташқари Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати томонидан:

37 нафар ёшларни ҳайдовчиликка ўқитиш;

23 нафарининг сафарбарлик чақурув резерви бадали тўлови;

63 нафарининг контракт пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек,

64 нафарига бошқа йўналишлар бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

2023 йил 1276 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” орқали 20 дан ортиқ имокниятлар орқали ёрдамлар кўрсатиш кўзда тутилган.

“Ёшлар дафтари” орқали ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар йил давомида тизимли равишда амалга ошириб борилади.

2022 йил давомида “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган 5 минг 824 та тадбирлар ўтказилиб, 197 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Беруний туманида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар дафтаридан тикув машиналари берилиб, ўз ишини бошлаган ёшларнинг миллий ва замонавий либослар кўргазмаси ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда Беруний тумани ҳокими бошчилигидаги жамоа ҳам иштирок этди. Ҳоким ва ёшлар учрашувида 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Айниқса IT соҳасини мукаммал эгаллаган ёшлар туманда ташкил этилаётган логистика ва IT марказларига ишга таклиф этилди. Бундан ташқари “Беш ташаббус” олимпиадаси 1-мавсумида Бунёдкор маҳалласи ёшлари стол теннис “С” лигасида Республика босқичида фахрли 2 ўринни эгаллаганлиги учун Бунёдкор ва Хоразм маҳалларига “STREET WORKOUT” майдончалари қурилди.

Шунингдек, “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумида совринли ўринларни эгалагани учун Мустақиллик, Пахтакор, Шоббоз ОФЙлар жами 3 та “STREET WORKOUT” ва “STREETBOLL” майдончалари қуриб берилади.