26-01-2022 | 15:16
853
Сайёрамизда бир қатор глобал муаммолар борки,булар сирасига бевосита одам савдоси яъни одамдан фойланиш мақсадида уни олиш сотиш ва бошқа характлар, шунингдек чақалоқ савдоси сингари трансмиллий жиноятларни ҳам киритиш мумкин.
Йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар,унинг қурбони бўлаётганлар сони ортиб бормоқда.
Ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда.
Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти,эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб,унинг эрки,тақдири ва келажагини оёқ ости қилиш билан нақадар жирканч кўринишга эга.
Инсоният тарихида одам савдосига қарши курашиш XIX аср охири ва XX аср бошларида хотин-қизларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитьаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган.
Бу ҳодисага баҳрам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб,”Оқ қуллар савдосига қарши кураш” номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган.
Кейинроқ ушбу конвенция “аёллар ва болалар савдосини йўқотиш ва Вояга етган аёллар савдосини йўқотиш” номли бутунжаҳон Конвенциялари билан тўлдирилган.
Одам савдоси муаммосига қарши курашишнинг кейинги тарихий жараёнлари секин-аста ривожланиб,1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган.
Шундан сўнг Инсон ҳуқуқларининг Европа Конвенцияси ,Қуллик хусусидаги Конваеция,Қулликни йўқотиш тўғрисидаги қўшимча Конваеция Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция,Аёлларга қарши дискриминациянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш тўғрсидаги Конвенциялар қабул қилиниб,дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланила бошланди.
2013 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль-Бутунжаҳон одам савқдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.
Айни пайтда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу турдаги жиноят дунё миқёсида кенг тарқалмоқда.
БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра,унда жабр кўрганлар сони бир неча миллионларини ташкил қилмоқда,ташвишланарлиси одам савдоси жиноятида жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг алдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга,одам савдоси трансмиллий,яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кура тўғрисдаги Конвенцияга қўшилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
2000 йил 15 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенция,шунингдек одам савдоси,айниқса,аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш,унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протокол ҳам ратификация қилинди.
Шунингдек, мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан,одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилнинг 17 апрелдаги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Қонунда, одам савдосига қарши курашиш одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.
Мухтарам Президенимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил
30 июлдаги ПФ5775-сонли “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада таколмиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”,-Фармони эълон қилинган,
2020 йил 18 августда Ўзбекистон Републикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”,- Қонун қабул қилинган.
МАзкур Қонун ва Фармонларнинг ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил 8 февралда Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосидан жабрланланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”, Қарори қабул қилинган.
Ушбу 2019 йил 30 июлдаги ПФ5775-сонли “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада таколмиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”,-Фармонда Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда - Миллий комиссия) этиб қайта ташкил қилиш ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлаш белгиланган
Унга кўра, Миллий комиссия, а) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия; б) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлик қиладиган Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлиши ва Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Яъни давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш;
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлаш каби вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу Қонун ва Фармонлар мамлакатимизда одамни экплуатация қилишнинг, яъни чақалоқ савдосининг олдини в олиш ва унга қарши курашиш, шундай жиноятлар содир этилган тақдирда уларга нисбатан жавобашгрликнинг муқаррлиги принци асосида иш юритиш наазарда титилган.
Барча саиий ҳаракатлар негизида инсон мафаатлари ётади.
Жиноят ишлари бўйича
Беруний туман суди раиси Р.Н.Камалова
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari