13-06-2022 | 19:15
529
“Емаган сомсага берилаётган пул ёхуд берунийлик фермернинг додини ким эшитади?” мақоласи остида “Ишонч” газетаси муҳбири томонидан Беруний тумани “Тинчлик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Фазилбек Камалович” фермер хўжалигида
2021 йилда жорий қилинган томчилатиб суғориш технологиясини ишга туширишда пудратчи корхона томонидан қурилиш ишлари кечиктирилганлиги сабабли фермер хўжалигига зарар етказилганлиги тўғрисида сўз юритилган.
Аслида эса, “Фазилбек Камалович” фермер хўжалиги раҳбари сифатида кўрсатилган фуқаро Сапаров Махмуд фермер хўжалиги раҳбари эмас. Фермер хўжалиги раҳбари Тангирбергенов Фазилбек ҳисобланади.
Шунингдек, “Фазилбек Камалович” фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича пудратчи корхона сифатида “Беруний пластик-01” МЧЖ корхонаси ўртасида 2021 йил 1 апрел куни
5-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 2-бандига асосан бажариладиган ишлар қиймати 499 млн. 950 минг сўм белгиланган.
Шартноманинг 3-бандига асосан барча ишларни мазкур шартномага мувофиқ 90 кун мобайнида бажариш ҳамда ишни “Буюртмачи”га топшириш кўрсатилган.
Қолаверса, фермер хўжалиги томонидан 2021 йил 11 май куни 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан АТБ “Агробанк” Беруний тумани филиали томонидан “Беруний пластик-01” МЧЖ корхонасига 346 млн. 786 минг
110 сўм кредит маблағлари ўтказилиб, шартномага кўра фермер хўжалиги томонидан пудратчи корхонага 153 млн. 163 минг 890 сўм маблағи тўлаб берилмаган.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили ва “Беруний агро томорқа” МЧЖ раҳбари иштирокида 2022 йил
21 апрелда даъвогарга тегишли бўлган 20 гектар майдонда томчилатиб суғориш қурилмаларининг мавжудлиги ва унинг ҳолати бўйича лойиҳа смета ҳужжатларига асосан олиб борилган ўрганиш натижасида 74 млн. 635 минг сўмлик маҳсулотлар камлиги аниқланган.
Бундан келиб чиқадиган бўлсак, фермер хўжалиги ва пудратчи ўртасида тузилган шартномага асосан яна пудратчи корхона ҳисобига 78 млн. 528 минг 890 сўм маблағлар тўлаб берилиши лозим бўлади.
Шунингдек, пудратчи томонидан ишлар олиб борилаётган вақтда яъни вегетация даврида фермер хўжалиги томонидан экилган пахта майдонларида аъанавий суғориш усулидан фойдаланилиб, ер намлиги сабабли қурилиш ишлари кечиктирилиб борилган.
Фермер хўжалиги пудратчи корхона томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган 20 гектар пахта майдонларини томчилатиб суғориш ишлари кечиктирилганлиги сабабли 119 млн. 820 минг 800 сўмлик зарар етказилганлиги бўйича Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. Суд томонидан асослантирувчи (тасдиқловчи) ҳужжатлар бўлмаганлиги сабабли даъво аризаси рад этилган.
Қолаверса, фермер хўжалиги томонидан 20 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганлиги учун 160 млн. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилган. Бу ўз навбатида ажратилган кредит маблағларидан қайтарилиб, ажратилган кредитдан қолган 186 млн. 786 минг 110 сўм маблағига фоиз тўланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда фермер хўжалигида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси яъни жорий йилда 20 гектар майдонда ташкил қилинмаса ажратилган субсидия маблағларининг 80 фоизи давлатга қайтарилади.
Мазкур масала бўйича ўрганилиб, суднинг қарори чиққан. Аммо “Ишонч” газетасидаги мақола ишонарлими ёки суднинг қарори? Жамиятда инсонларнинг бир-бирига ишончи сизнингча нималарда мужассам?
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari