Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши. Беруний туманида бўлиб ўтган медиа тур ва матбуот анжумани ҳақида.

18-03-2022 | 10:47

384

Беруний тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан режага мувофиқ ташкил этилган медиа турга ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ташриф буюрди. Дастлаб медиа тур 2021 йилги инвестиция дастури асосида барпо қилинган йирик лойиҳалардан бири BERUNIY BUG`DOY CLUSTER МЧЖ да бўлди. Умумий қиймати 29,4 млрд.сўмлик, шундан ташаббускор ўз маблағи ҳисобидан 12,0 млрд.сўм, банк кредити ҳисобидан 1,6 млн.доллар ҳисобига ун заводи ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида янгидан 65 та иш ўринлари яратилди. Заводнинг йиллик қуввати 50 минг тоннани ташкил қилади. Ҳозирда корхона томонидан Афғонистон давлатига 90,5 минг доллар миқдорида экспорт амалга оширилди.

Ун заводида лаборотория хонаси, ишчилар учун ошхона ва ётоқхонада яратилган шароитлар билан танишиб, медиа тур иштирокчилари ўз муносабатларини билдирди.

 

Кейинги манзил SIFATLI G’ISHT МЧЖ томонидан умумий қиймати 20,4 млрд.сўмлик, шундан ташаббускор ўз маблағи ҳисобидан 1,8 млрд.сўм, банк кредити ҳисобидан 1,6 млн.доллар ҳисобига Туркия Республикаси технологияси бўйича гидропоника усулидаги иссиқхона ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида янгидан 56 та иш ўринлари яратилди. Лойиҳанинг йиллик қуввати 800 тоннани ташкил қилади. Хозирда корхона помидор маҳсулотлари билан ички бозорга ва Россия давлатига биринчи экспортни март ойида амалга оширди.

Памидорнинг пик парадайс нави етиштирилаётган бўлиб, бу нав дастлаб Япония давлатида яратилган. Ҳозирда памидор уруғи туманга Германия давлатидан келтирилган. Медиа тур иштирокчилари лойиҳалар билан танишиб бўлгач, туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев 2022 йил режалари билан таништира ўтириб, йил давомида Беруний туманида 11 та кўп қаватли, 416 хонадонга эга уй-жойлар қурилиши, 10250 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича батафсил тўхталиб ўтди.

Бу йил туманда ўтган йилга нисбатан кўп ишлар амалга оширилади. Албатта бу ишларимизнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш, фуқароларга қулай шароитлар яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир дея таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури ва оғир ҳудуд бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда ташаббусли бюджет бўйича аҳолининг фикридан ташаббусидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишлар бўйича ҳам маълумот бериб ўтди.