#ИНСОНҚАДРИУЛУҒ

10-05-2022 | 16:00

678

#ИНСОНҚАДРИУЛУҒ

Инсон қадри улуғланган юртда яшашнинг завқи ўзгача. Айниқса, бугунги кундан шукронаси кўп нуронийларни кўриб, тинч ва осойишта заминда яшаётганимиздан яна бир бор фахрланамиз. 

Бугунги мустақиллик осонликча қўлга киритилган эмас. Бу эркинликнинг ортида миллионлаб инсонларнинг жони ва қадрли мехнатлари ётибди. 2-жахон урушида фуқаролар ўз жонидан кечиб, ватан тинчлиги йўлида урушга отланган бўлса, фронт ортида мехнат қилганлар ғалаба учун ўз муносиб ҳиссаларини қўшганлар. 

Бугун Беруний тумани ҳокимининг ўринбосарлари тумандаги 40 та маҳалладаги фронт орти мехнат фахрийларини байрам билан табриклаб борди. 

 Пахтакор МФЙда яшовчи юз билан юзлашган фронти орти фахрийси Аллабергенова Моможон аяга туман ҳокимининг махсус совғалари топширилди.                                                                                        🟢 Beruniy tumani hokimligi axborot xizmati