“Инсон қадри улуғ-Хотира муқаддас”

10-05-2022 | 15:56

396

Беруний туманида “Хотира ва қадрлаш куни” байрами

Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 77 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизни байрам билан табриклаймиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Бугун Беруний туманида ўтказилган байрам тадбирлари ҳам кўтаринки рухда кенг жамоатчилик билан биргаликда ўтказилди. Туман марказидаги “Мотамсаро она ҳайкали” ҳамда “Афғон жангчи аскари” монументлари олдида ҳарбийлар саф тортиб, ҳурмат бажо келтирди.  

#Байрам тадбирида Беруний тумани ҳокими Атабек Худайбергенович Сапарбаев нутқи тингланди. Унда қўйидаги сўзлар ёзилган эди. 2-жахон урушида “Берунийлик мард ва жасур ўғлонлар Ўразвой Жуманиёзов, Александр Данилович Трашков, Мирза Азимбоев, Жабби Матниёзов номларини алоҳида тилга оламиз. 

#2-жахон урушининг энг қизғин палласида душман билан мардонавор курашиб, ўз жонидан кечган халқ қахрамонлари, уларнинг мардлик намуналари Совет иттифоқи томонидан муносиб баҳоланиб, олий даражадаги “Совет Иттифоқи Қаҳрамони”, “Олтин юлдуз” ва  “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланганлар.  #Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда”.   

#Бугунги тинч ва осойишта кунларга авлодларнинг етиб келишида ота-бобларнинг мисилсиз жасорати ва мардликлари, ўз жонидан кечганлари бор. Тадбир давомида Афғонистонда бўлиб ўтган қонли жангларда қатнашиб, оиласи бағрига қайтмаган юртдошларимиз ҳам ёдга олинди. 

#Инсон хотираси муқаддас ва абадий. Уларнинг олдида авлодлар ҳамиша таъзимдамиз. Ўтганлар рухи-покларига Қуръон тиловат қилинди. Она ҳайкали пойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрий нуронийлар, ёшлар ва корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирилди. Байрам тантаналари жойларда давом этади. 
                                                                   

🟢 Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати