Идентификация ID-карталари эски буклет кўринишдаги паспортларга қараганда бир қанча афзалликларга эга

09-03-2023 | 19:31

396

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил                             22-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация                          ID-картасини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармони билан, 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб ички ишлар органлари томонидан фуқароларга идентификация ID-карталарини ҳужжатлаштириб бериш йўлга қўйилди.

Идентификация ID-карталари эски буклет кўринишдаги паспортларга қараганда бир қанча афзалликларга ҳамда барча давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш қулайликларига эга.

Шунингдек, ҳар бир фуқаро ўзи мурожаат қилишга қулай бўлган                        Ички ишлар бўлими ёки Давлат хизматларини кўрсатиш марказларидан биометрик паспортларини  идентификация ID-картага экс территориал тарзда алмаштириш ҳамда электрон тарзда ягона давлат хизматлари портали Мy.gov.uz орқали онлайн ариза бериши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра 2013-2016 йиллар оралиғида Беруний тумани бўйича 79 минг 326 нафар фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилган. Лекин, 2023 йилнинг ўтган даврида, шу кунга қадар 317 нафар фуқаро биометрик паспортини идентификация ID-картага алмаштирган. Бу алмаштириши шарт бўлган фуқароларнинг 0,3 фоизини ташкил қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Беруний тумани бўйича                              2023 йил май ойидан кейин 5 минг 110 нафар фуқароларнинг биометрик паспортларининг амал қилиш муддатлари тугайди.

Бу ўз навбатида, Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилувчи фуқароларимизнинг сони кескин ошиб кетиши натижасида,                  узундан-узун навбатларни юзага келтиради.

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати ўтган ёки ўз вақтида паспортини алмаштирмаган, эҳтиётсизлик оқибатида йўқотган ҳар  бир фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 223-моддаси                      1-қисмига асос (автоматик равишда лавозимли шахс аралашув факторисиз), базавий ҳисоблаш миқдорининг 2/1 қисмидан                            3 бараваригача (150 минг сўмдан 900 минг сўмгача) жарима қўлланилиб, маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Беруний тумани аҳолисини биометрик паспортингизни амал қилиш муддатини кутмасдан,  ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни бугунги кундаги                     навбатларнинг камлигидан фойдаланиб, идентификация ID-картасини расмийлаштириб олишингизни сўраймиз.