Беруний туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, катхудолар, маҳалла имомлари ва отинойилар билан учрашув бўлиб ўтди

01-03-2023 | 11:43

377

Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этиш, оилавий келишмовчилик ва ажримларнинг олдини олиш ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга шукуроналик ҳиссини уйғотишда маҳалла катхудолари, имом домлалар ва фуқаролар йиғини ҳамкорлигини янада оширишни йўлга қўйиш мақсадида учрашув ўтказди.

 Кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди.  Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга халқимизнинг шукуроналик ҳиссини уйғотишда маҳалла катхудолар ва имом домлаларнинг ўрни мавзусида сўз, “Бадр ота” масжиди имом хатиби Ислом Джумамуратовга берилди.

  1. Туманда 2022 йил давомида оилавий ажримлар ҳолати ва ажрим ёқасида турган оилалар ҳамда хотин-қизлар орасида содир этилаётган жиноятчилик, фирибгарлик жиноятлари ҳолати тўғрисида сўзга Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Сайёра Козиева маълумотлари тингланди.

- Оилавий ажримларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш тўғрисида сўзга Энажон Курбанбаева мисоллар билан гапириб ўтди.

 

  1. Тўй маросимларда исрофгарчиликнинг олдини олиш ва тўйлар бошланишидан олдин маҳаллалардаги имом домлалар ва отинойиларнинг амру-маъруф қилиши бўйича,

- Дафн маросими ва марака тадбирларида имом домлалар ва катхудолар ушбу маросимга тааллуқли ибратли насиҳатлар ҳақида гапириши бўйича (Ёшларнинг тарбияси, оилавий муносабатлар, ота-она, ака-ука, қўни-қўшни муносабатлари) бўйича туман ҳокими Атабек Сапарбаев ўз тавсияларини бериб ўтди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
    25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПҚ-408-сон Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкаманинг 2023 йил
    2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сонли Қарорининг туманда ижроси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича тушунтириш берилди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
    22 сентябрдаги «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
    13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
    ПҚ-5072-сонли Қарорлари мазмун моҳияти тўғрисида.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 06 сенятбрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 500-сонли қарорлари мазмун моҳияти тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Қахрамон Кошанов тўлиқ маълумот бериб ўтди.