Беруний туманида конунлар кандай ишлайди? Мазкур мақола бўйича Мажбурий ижро бюроси Беруний тумани бўлимининг расмий муносабати

03-08-2022 | 11:08

853

Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг
11.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар Мамбетов Мансур Халбаевич, Туримов Улуғбек Шерипбаевич ва Кошкаров Муслим Мамматжановичлардан солидар тартибда ундирувчи Агробанк Беруний филиали фойдасига муддатидан олдин 21.220.000 сўм асосий қарзи, 482.000 сўм фоизлар ва 15.000 сўм пеняси ва 18.900 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 20.05.2022 йилда келиб тушган ва
230322004844-сонли ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давомида, ундирувчи Агробанк Беруний филиалининг 01.08.2022 йилги 605 сонли хатида қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилишлари учун ижро ҳужжатини қайтаришни сўраганлиги сабабли ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми билан ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.

 

Мажбурий ижро бюроси Беруний тумани бўлими