09-05-2023 | 13:56
463
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 78 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.
Тинчлик ва осуда ҳаёт учун учун жонини фидо этган, мард, жасур ўғлонларнинг руҳи поклари олдида ҳамиша таъзимдамиз.
Маълумки, юртимизда 9-май “Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолди. Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимиз бугун биз учун тирик тарихдир. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли уруш, бутун инсоният қатори, бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди. Ўша пайтда туманимизда истиқомат қиладиган аҳолининг 6200 нафари урушга жўнатилган. Шундан кўпчилигига қайтиш, ғалаба нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этмади.
Берунийлик мард ва жасур ўғлонлар Ўразвой Жуманиёзов, Александр Данилович Трашков, Мирза Азимбоев, Жабби Матниёзов номларини алоҳида тилга оламиз. 2-жахон урушининг энг қизғин палласида душман билан мардонавор курашиб, ўз жонидан кечган халқ қахрамонлари, уларнинг мардлик намуналари Совет иттифоқи томонидан муносиб баҳоланиб, олий даражадаги “Совет Иттифоқи Қаҳрамони”, “Олтин юлдуз” ва “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланганлар.
Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.
2-жахон уруши даврида фронт ортида мехнат қилган фахрийларидан бугунги кунда 31 нафари туманимизда истиқомат қилади.
Сиз муҳтарам фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида буюк хизматларингизни халқимиз асло унутмайди. Сизларнинг марду матонатингиз, меҳнатингиз, бугунги ва келгуси авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.
Дарҳақиқат, уруш халқимиз иродасини синовдан ўтказди. Ўша йиллари шароит оғир бўлишига қарамай асрлар оша аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини йўқотмай, одамийлик намунасини кўрсатди. Уйда қолган хотин-қизлар, кекса ва болалар қишлоқ хўжалигида, завод ва фабрикаларда кечаю кундуз меҳнат қилиб, ўзлари емай, киймай барчасини фронтга жўнатган. Бу ҳам қаҳрамонлик ва жасоратдир. Албатта бугунги тинчлик ва истиқлолга эришишнинг ўзи бўлмади. Ота-боболаримиз орзу қилган кунларни бугун авлодлар кўриб яшашининг ўзи энг олий неъматдир.
Ватанни ҳимоя қилиш, тинчлигини асраш эр йигитнинг муқаддас бурчи. Шунинг учун ҳарбий хизматга боришни ўзига шараф деб ҳисоблайди. Яқин тарихда туманимизнинг 270 нафардан ортиқ ўғлонлари Афғон урушида қатнашган шулардан 8 нафари жангларда ҳалок бўлган.
Баймурадов Давлатяр Жуманиязович, Бержанов Галий Алламбергенович, Исаков Қадирбай Қайрович, Кулбаев Ахмед Реймович, Акхожаев Нураддин Жамакович, Алламов Туребай Казакович, Яубасаров Халмурод Гаипович, Ходжамуратов Жумабой Садуллаевич. Байналминал жангчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Афғон жангчиси” монументи ўрнатилиб, бугунги авлодга уларнинг мард ва жасурлиги, она ватан тинчлиги йўлида жон фидо қилганлиги билан боғлиқ тарихий фактлар ўргатилиб келинмоқда.
Бу уруш туфайли ҳам қанчадан қанча оилаларимизда она фарёди оламни қоплади, оталар қадди букилди. Аксарият азамат йигитларимиз ногирон бўлиб қайтди. Уйига соғ-омон келган собиқ жангчилар давлатимиз эътиборидан четда қолган эмас. Сизларнинг мардлигингиз фарзандларингиз, умуман, барча ёшлар қалбида она Ватанимизга, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини уйғотишига ишонамиз.
Шу ўринда йигирманчи асрнинг яна бир маъшум фожиаси ҳақида гапиришни истардим. Украина давлатидаги Чернобиль атом-электро станциясида юз берган ҳалокат халқларни даҳшатга солган. Ушбу фожиани бартараф этишда минглаб ҳамюртларимиз қатори берунийликлар ҳам иштирок этди. Кўпчилиги соғликларини йўқотдилар. Уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамиша диққат марказимизда. Чернобиль фалокати туфайли соғлигини йўқотган юртдошларимизга имтиёзлар яратилган.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач мамлакатимиз тараққиётида катта ўзгаришлар бўлди. Бу йиллар давомида бошқа давлатларнинг ҳавасини тортадиган ютуқ ҳамда марраларга эришган бўлсак, барчасининг ортида улуғ неъмат—тинчлик турибди. Тинчликни таъминлаш, ватан сарҳадларини қўриқлашдек буюк ҳизматлари давомида Ички ишлар тизимида фаолият юритиб жон фидо қилган сержант Рахимов Алламберген Юсупбаевич, катта лейтенант Ражапбаев Рахматжон Бабамуратович, катта сержент Юнусов Шингиз Юнусовичнинг хотираси абадий қалбимизда сақланади. Сизларнинг чин маънодаги ҳизматларингизни она ватан асло унутмайди.
Биздан обод ватан қолсин десак, тинч-осуда турмушимизни кўз қорачиғидек сақлаб, бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳамжиҳатликда иш кўрсак, бунданда юқори натижаларга, кўзлаган мақсадларимизга албатта, эришамиз.
Чин маънода бугунги давр барчамиздан янада огоҳ бўлишни, тинчликнинг қадрига етишни талаб қилади.
Мусаффо осмонимизга, ёрқин келажагимизга, оғизбирчиликли халқимизга кўз тегмасин. Тинчлигимиз абадий бўлсин!
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari