26-01-2022 | 22:14
433
Ҳар соҳанинг ўз сири бор. Қиш фаслида асаларичилик соҳаси...
Қиш фаслида уй атрофидаги 100 дан ортиқ асалари қутилари ҳудудга ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Бугун Беруний тумани, Тинчлик ОФЙ ҳудудидаги асаларичилик билан шуғулланадиган тадбиркор хонадонига ташриф буюрдик. Қишда асал бўладию асалари нима қилади деб ўйлаётгандирисиз. Бунинг ҳам ўзига яраша сир-синоати бўлар экан. Асалариларни совуқдан сақлаш, вақтида озиқлантириб туриш айниқса, намланмаслиги учун қўлланиладиган амалий ишларни ўз вақтида бажариб туриш шарт ва зарур деди асаларичи тадбиркор Пулат Аметов.
Дарахтлар гуллаши билан асаларилар ҳам кўпайиб бошлайди, унгача буларни совуқдан олиб чиқишимиз керак. 23 йилдан бери шу соҳа билан шуғулланаман. Оилавий даромадимизнинг асоси бу касб-кор деб қолди. Асал минг дардга даво деб бекорга айтишмаган. Тиббиётда, халқ табобатида кенг қўлланилади. Йиллар ўтса ҳам айнимайдиган маҳсулот, қайтанга фойдалилик ҳусусияти ортади дея фаолиятини сўзлаб берди тадбиркор. Соҳада шогирдларим жуда кўп. Бир қути асалари билан ўз ишини бошлаб, 100 қутигача етказиб иш фаолиятини кенгайтирганлари кўп. Бир қутида боқилган асалари бир мавсумда 20 килогача асал беради. Бугунги кунда асалнинг бозордаги нархи 50 минг сўм. Мехнатига яраша фойдаси ҳам баракали.
Асал асаларилар орқали табиатдан олинади. Демак, инсон организимига ҳар тамонлама фойдаси юқори. Тинчлик ОФЙ га тайинланган ҳоким ёрдамчиси Жахонгир Бердибоевнинг маълумотларига кўра ҳудудда 10201 нафар аҳоли, 1833 та хонадонларда истиқомат қилаётган бўлса, асосий драйвер соҳалар чорвачилик, паррандачилик ва боғдорчилик ҳисобланади. Эндиликда асаларичилик соҳасини ҳам кластер соҳага айлантириб, ишсиз аҳолига кредит асосида етказиб бериб сир-синоатини ўргатиш орқали, оилаларнинг даромадга эга бўлишини таъминлашни мақсад қилдик деб айтиб ўтди. Асосий мақсадимиз ҳудудда камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва шу орқали фаровон турмушни таъминлашдир дея ўз фикрини билдириб ўтди. Мехнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик. Асаларичилик соҳасидан фойда топиб, бугунги кунига шукроналик ҳисси сўзларидан ва чаққон ҳатти-ҳаракатларидан яққол билиниб турган тадбиркорни кўриб замондашимизга тасанно дедик.
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari