27-07-2022 | 16:52
599
Беруний туман суди раиси Р.Н.Камалова томонидан Беруний туманидаги “Бирлик” ва “Бўстон” МФЙ ларда, шу маҳалларда яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, унда “Одам савдоси” жинояти ва унинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди ва туман судининг иш юритувидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни сайёр суд мажлисида кўриб чиқди.
Сайёрамизда бир қатор глобал муаммолар борки, булар сирасига бевосита одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларни ҳам киритиш мумкин йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар,унинг қурбони бўлаётганлар сони ортиб бормоқда ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва адоватлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти,эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки,тақдири ва келажагини оёқ ости қилиш билан нақадар жирканчли кўринишга эга эканлиги, инсоният тарихида одам савдосига қарши курашиш XIX аср охири ва XX аср бошларида хотин-қизларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитьаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган. Шунга кўра 2013 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш” куни деб эълон қилинган. Ўзбекистон Республикасининг
2008 йилнинг 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинган, 2020 йил 17 августда бу қонун янги тахрирда қабул қилинди.
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 41-cessiyasi bo'lib o'tdi
Sayyor qabul bo'lib o'tdi
Жорий йилнинг июнь ойида Қобил Дусовнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган маълумотга муносабат.
Besh tashabbus
Aholini ro’yxatga olish bo’yicha o’quv-seminari tashkil qilindi
Kasaba uyushmasining o'quv seminari